Куз-қиш мавсуми меҳнат ярмаркаси

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида куз-қиш мавсуми учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бунда ишга жойлаштириш учун мурожаат қилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 86 та мактабга ва 27 та мактабгача таълим ташкилотига олов ёқувчиларни ишга қабул қилиш бўйича иш ўринлари тавсия қилинди.
Меҳнати ярмаркасига келган фуқаролар етарлича маълумотларга эга бўлиши учун кўргазмалар ўрнатилди. Улар иштирокида йиғилиш ўтказилиб туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари Бобоназар Тўрамуродов, туман халқ таълим бўлим кадрлар билан ишлаш шуъбаси инспектор-методисти Шокир Қултўраев меҳнат ярмаркасида қатнашиш тартиби ва амалга ошириладиган ишларни тушунтирди. Уларга касбга ўқитиш, тикувчилик, қандолатчилик, сартарошлик, касаначилик ишларига жойлаштириш мумкинлиги айтилди. Жами 10 та йўналишдаги ишга таклиф этилди. Фуқаролар кўргазмалар билан яқиндан танишиб, ўзига маъқул ишни танлади. Шу ернинг ўзида ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.
   Н. МУҲАММАДИЕВ