Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман ва шаҳарларнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, Қумқўрғон тумани ҳам “қониқарсиз” деб баҳоланиб, “қизил” тоифага киритилган эди.
Қумқўрғон туманини “қониқарсиз” ҳудуд тоифасидан чиқариш учун қандай чоралар белгиланган?
Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 6 чақириқ 15 сессиясида сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича дастурий режаларини тақдим этишди. Сессияда сўзга чиққан туман ҳокими Р. Гаппаров ҳудуднинг “қониқарсиз”, деб баҳоланишига сабаб бўлган омилларни атрофлича таҳлил қилиб берди. Мавжуд камчиликларни йил якунигача тузатиш юзасидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор имкониятлар мавжудлигини қайд этди. Туманни ривожлантириб, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш учун туманда етарли имкониятлар борлигини маълум қилди. Сессияда Олий Мажлис сенати аъзолари , Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Ҳазратқул Хўжамқулов, Ойбарчин Абдуллаева ҳамда вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, Оммавий ахборот воситалари, блогерлар иштирок этишди. Сессия якунида сектор раҳбарлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди. Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА