Деҳқоннинг ўрни далада

Ўтган ҳосил йилини муваффақиятли якунлаган қишлоқ хўжалиги жонкуярлари бу йил ғалла ва пахта экинларини парваришлаб, юқори натижаларга эришиш учун баҳорги ишларини амалга ошираяпти. Об-ҳавонинг меҳнат қилишга қулай келганлиги агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли ва узлуксиз бажаришида қўл келмоқда. Ғалла экилган 8183,8 гектар майдондаги майсалар ривожланиш фазасида қуёшнинг зарин нурларида товланиб ўсаяпти.
Бу муҳим паллада ғаллакорларнинг меҳнат жараёни қизиган. Экинни баҳорги биринчи озиқлантириш ишларини давом эттираяпти. Гектарига 300 килограммдан азотли ўғитлар билан озиқлантиришмоқда. Бу ишни Қоракулча, Хўжамулки ҳудудларининг ғаллакорлари тўлиқ бажарди. Бошоқли дон учун парваришланаётган экинлар пешма-пеш тўртинчи марта суғорилмоқда.