Ўзлигимиз тимсоли

Она тили-миллатнинг кўзгусидир. Тил-давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалишига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.
Она тилимиз – ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлган эди. Чунки, Беруний, Ибн Сино, Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тили йўқолиш арафасига келиб қолган эди. Октябрь ойи она тили ва адабиёти фан ойлиги доирасида тумандаги 3-мактабда “Тил – миллат кўзгуси”, – деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Уч авлоб учрашуви ташкил этилди. Ўқувчилар томонидан байрам санасига атаб саҳна кўринишлар, шеърлар, рақслар ижро этилди. Тадбирга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши раисининг ўринбосари У. Хўжамқулов, туман Кенгаши депутатлари Қ. Турсунова, Д. Мўминовалар иштирок этишди.
Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди.

Матлуба Маҳмудова,
вилоят кенгаши депутати