Уйғониш ва яшариш, покланиш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам байрамидир.
Она юртимизга фасллар келинчаги баҳор ташриф буюрди. Бутун табиат гўзалликка бурканмоқда. Атроф-муҳитнинг бетакрор тароватидан кўзингиз қувнайди. Нафосат фасли одамлар қалбида соф ва ҳузурбахш туйғуларни уйғотиб, яшаш ва яратишга руҳлантирмоқда. Юртбошимизнинг доно сиёсати туфайли халқимиз тинч, осойишта, фаровон ҳаёт кечирмоқда. Орзу ниятларига етишиш учун юрт истиқболи йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда. Наврўз тинчлик, тотувлик, бағрикенглик, қут-барака тимсоли, меҳр-муҳаббат айёмидир. Туман тиббиёт бирлашмасида байрам нафаси уфуриб турган лаҳзада нафақа ёшига етган ходимларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси ва маъмурият томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.