Инсон учун Ватани, ота-онаси, оиласи қанчалик муқаддас бўлса, она тили ҳам шунчалик азиздир. Ҳаттоки, гўдак ҳам дунёни она тили орқали англайди.
Шунинг учун доим тил, миллат, Ватан тушунчалари ёнма-ён юради. Тилсиз жамият ривожланмайди, тараққий топмайди. Она тили – миллат руҳи, ор-номуси. Туманимиздаги 4-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида «Тил – миллат руҳи» шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда болажонлар томонидан Ватан, она тилимиз ҳақида шеърлар ижро этилди. Жажжи қизалоқлар рақсларга тушишди. Она тилимиз бизнинг ўзлигимизни англашда асосий ўрин тутади. Болаларнинг ёшлигидаёқ она тилимизга бўлган меҳр – муҳаббатини кучайтирсак, албатта келажакда ўз натижасини бериши шубҳасиздир.
Норбиби Ҳалилова,
мусиқа раҳбари