ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Туман ҳокими ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан «Боймоқли», «Уяс», «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли вакиллари орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Мазкур тарғибот ишларида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қумқўрғон туман бош мутаxассиси Ж. Бобоев, Қумқўрғон туман ички ишлар бўлими Тезкор қидирув xизмати тезкор вакили, капитан Д. Маматқулов, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари, диншунос Ш. Мамадиев, «Шоҳ Машраб» жоме масжиди бош имом хатиби Х.Зайниев, туман Кенгаши депутатлари Д. Мўминова, Р Менгзияева, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Xалқ таълим бўлими ходимлари иштирок этишди.Тадбир давомида аҳоли вакиллари учун ҳужжатли фильмлар ва бадиий чиқишлар намойиш этилди.