ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲА ТАШАББУСКОРЛАРИ БИЛАН ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Туман ҳокими Р. Гаппаров янги лойиҳа ташаббускорлари билан учрашди. Қабулда асосан қишлоқ хўжалиги соҳаси бўлган боғдорчилик, чорвачилик, асаларичилик, иссиқхона барпо этиш каби йирик лойиҳаларга эътибор қаратилди.
Туман ҳокими томонидан янги лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар атрофлича ўрганилди.
Хусусан, «Каттакўл», » Мусурмон Алияров», «Анҳор», «Асадбек имкон макс» фермер хўжаликларининг чорвачилик йўналиши бўйича кредит маблағларини олиш борасида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун туман банк бўлимларига туман ҳокими томонидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, «Бўстон» маҳалласида бунёд этилаётган иссиқхоналарни тез фурсатларда қурилиш ишларини якунлаш бўйича масъулларга қатъий муддат белгиланди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати