Прокурор кубоги

“Прокурор кубоги” мусобақаси спортчиларнинг куч ва имкониятларини яна бир бор намоён қилди. Кураш — халқаро спорт тури! Бу сўз замирида қанчадан-қанча меҳнат, машаққат ҳамда узоқ тарихимиз мавжуд. Ушбу спорт тури ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан бирга яшаб келмоқда десак муболаға бўлмайди. Туманимизнинг сектор раҳбарларининг кураш спортига эътибори қандай? Бу каби долзарб саволларга жавобни туманимизда доимий равишда сектор раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилиб келинаётган спорт мусобақалари натижасида ҳам кўришимиз мумкин. Қумқўрғон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида “Прокурор кубоги” миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани туман ҳокими Р. Гаппаров очиб берди ҳамда барча иштирокчиларга омад ёр бўлишини тилади. Қумқўрғон, Ангор, Шўрчи, Жарқўрғон туманларидан курашчилар иштирок этишди.
“ Прокурор кубоги” мусобақаси том маънода кураш байрамига айланиб кетди. Мусобақада 46 кг, 50 кг, 55 кг, 60 кг, 66 кг, +81 кг вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунида ғолиблар сектор раҳбарлари томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.