Бола қалби беғубордир. Боланинг бегонаси бўлмайди. Рамазон ойида, муқаддас кунларда барчамиз қўлимиздан келганича ўзгаларга кўмак беришга ҳаракат қиламиз. Ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча имкониятлар яратилган. Ўқув даргоҳига келиб таълим олишлари учун имконияти чекланган ўқувчилар учун ҳам етарлича шароитлар яратилган.
Мамлакатимизда имконияти чекланганлар учун кенг имкониятлар яратилган. Ногирон фарзандлари бор оилаларга ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг таълим олишига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Қумқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда уйида таълим олувчи имконияти чекланган ўқувчилар сони 80 нафар бўлиб, уларнинг ҳолидан доимий равишда хабар олиб турилади. Туманимиздаги 58-мактабнинг 3 синфида якка тартибда ўқитиладиган I гуруҳ ногирони Равшанова Сарваранинг яшаш хонадонига халқ таълим бґлими мудири Н. Исматов, туман Кенгаши депутати Д. Мўминова, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Ш. Жўраевалар боришиб таълим олиш жараёни билан яқиндан танишишди. Н. Исматов томонидан Сарварага кийим-кечак маҳсулотлари ҳамда ўқув қуроллари тақдим этилди.
Аслида имконияти чекланган инсонларнинг ҳолидан доимий равишда хабар олиб туриш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Кичкинагина ғамхўрлик ҳам уларнинг кўнглини тоғдек кўтаради.