Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қумқўрғон туманида ҳам “Китобхон миллат” шиори остида II республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бошланди.
Шу муносабат билан Шаҳар Маданият марказида тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Xалқ таълими бўлими, 11-болалар мусиқа ва санъат мактаби, Маданият бўлими иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров очиб берди ва иштирокчиларни самимий табриклади ҳамда китобга меҳр қўйган қалбларда ҳеч қачон ёмонлик чиқмаслигини таъкидлади.
Очилиш маросимидан сўнг “Китобхон миллат” мавзусида китоб кўргазмалари, рассомчилик асарлари, каштачилик, зардўзлик санъатлари намойиши бўлиб ўтди. Тадбир давомида 11-болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаси томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди. 2-3-42-86- ўрта таълим мактаб ўқувчилари Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этишди. «Китобхонлик ҳафталиги » тадбирида фаол қатнашган мактаб кутубxоначилари ҳамда ўқувчилар ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир кўтарингки руҳда ўтказилди ва қатнашувчилар қалбида катта таассурот қолдирди.
Ҳ. РАҲМОНҚУЛОВ,
туман ахборот кутубхона маркази директори