Меҳр – саховатлар йили

2020-йил мобайнида мамлакатимизнинг куч-қудрати ва салоҳиятини, халқимиз фаровонлигини янада ошириш, жаҳон майдонида Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтириш йўлида янги-янги марраларни забт этганимиз, халқаро миқёсдаги нуфузли рейтингларда Ўзбекистоннинг юқори ўринларни эгаллаётгани ҳаммамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Тасаввур этишнинг ўзи ҳам қийин бўлган ана шундай улкан ютуқларимизни сарҳисоб қилиб, “Кеча ким эдиг-у, бугун ким бўлдик?”,- деган нуқтаи назардан босиб ўтган йўлимизни баҳолар эканмиз, тўла ишонч билан айтмоқчиман: бундай юксак муваффақиятларнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган, ана шу натижаларга эришиш йўлида машаққатли синовларда тобланган, мард ва танти халқимиз олдида, барча-барча ватандошларимиз олдида чин қалбдан таъзим қилишни ўзим учун катта шараф деб ҳисоблайман.

Ў. Шукуров,
туман ИИБ бошлиғи, подполковник