МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА 5 ТАШАББУС

Бугунги кунда юртимизда карантин даврини уйда қолиб, вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Муҳтарам Юртбошимиз томонидан кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, таълим соҳасидаги масофавий таълимнинг ташкил этилиши ва ундаги ўқувчиларнинг фаолияти таҳсинга сазовордир.
Хабарингиз борки ҳозир, ахборот технология воситалари (мобиль телефон, компьютер) кириб бормаган ҳеч бир оила қолмади. Тумандаги 20-сонли умумтаълим мактабида ҳам масофавий таълим фаол ўқитувчилар томонидан изчиллик билан олиб борилмоқда. Ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг биргаликда онлайн тарзда олиб борилаётган дарслардаги фаолияти бунга мисол бўла олади. Ўқувчилар уйда қолиб, ота-онаси ёрдамида онлайн дарсларда иштирок этишиб, уйга вазифаларини бажаришяпти. Бундан ташқари ўқувчилар бўш вақтида Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалда қўллаб машғулот олиб боришмоқда. Мактабнинг 5 «Б» синф ўқувчилари онлайн тарзда иштирок этяпти. Абдуназарова Зилола спортнинг енгил атлетика тури бўйича гимнастика машғулотлари билан шуғулланиб синфлар ва мактаби номига очилган гуруҳларга видеороликларни ташлаяпти. Мўминов Муҳсинбек эса Ватан ҳақида айтилган қўшиқлари билан иштирок этмоқда. Абдуҳошимова Розия ўзининг қўл меҳнатлари билан ясаган қўғирчоқ, юмшоқ ўйинчоқ, куйлакча, соч тўғноғичларини синфдошларига тақдим этяпти. Норбоев Даврон эса лойдан турли шакллар, ҳайвонлар, қўғирчоқлар, уй-рўзғор буюм шаклларини ясаб ўз истеъдодини тенгдошларига масофадан туриб намойиш этмоқда. Унинг чизган суратларидан эса ўлкамизда кезиб юрган баҳор нафасини ҳис қиласан, киши. Зилоланинг болаларча ёзган шеърларида ҳам қишлоқ ҳаёти, баҳор фасли, гўзал ватанимизнинг ифодаси кўринади. Синфнинг бадиий китобларни энг кўп ўқийдиган ўқувчиси Усмонов Сардор ўзи ўқиган бадиий китобларини синфдошларига ҳам мутолаа қилишни тавсия этмоқда.
Хуллас, ўқувчилар уйда қолиб ота-онаси ёрдами ва фаол устозлар талаби билан бўш вақтини мазмунли ташкил этяпти. Улар карантинни уйида, қалбан биргаликда енгиш мақсадида ҳаракат қилишмоқда. Мен ўқувчиларимнинг бу ҳаракатларини, фаолиятларини онлайн тарзда рағбатлантиряпман.
Жамила ЭШНИЁЗОВА,
тумандаги 20-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси