“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6191-сон 23.03.2021 й.)нинг мазмун-моҳияти

2021 йил 1 июндан қуйидагилар экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади

 а) 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш:

 туғилиш

 никоҳ тузилганлиги

 никоҳдан ажралиш

 ўлим

 исм ва фамилияни ўзгартириш

 оталикни белгилаш

 фарзандликка олиш

 Маълумот учун: ҳозирда 60 млндан зиёд ФҲДЁ архив ҳужжатлари тўлиқ рақамлаштирилган

 б) никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш

 (Маълумот учун: 2020 йилда 594 минг нафар никоҳланувчи ОИВ/ОИТС, психик, наркологик, тери-таносил, сил касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтган).

 в) хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш

 Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар фуқаролардан талаб қилмасдан нотариуслар томонидан электрон тизими орқали олинади

Маълумот учун: никоҳда турган ёки турмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишни бекор қилиниши натижасида йилига ўртача 230 мингдан ортиқ фуқарони овора бўлишининг олди олинади ва уларнинг 3,5 млрд сўмдан ортиқ маблағи тежалади.

 Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг вакилига давлат хизматларидан фойдаланиш учун йиғим ва давлат божини нақд пул шаклида тўлашга рухсат берилди

 Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимини аккредитация қилишда ОИТС касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди

 Маълумот учун: 2020 йилда ОИТСга 3 млндан зиёд текширув ўтказилган ва 2 817 та (0,1 фоиз) касалланиш ҳолати аниқланган, шундан атиги 33 таси (1,2 фоиз) хориж фуқароларига тўғри келган

 

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда 1 иш куни ичида қайтаришга рухсат берилди.

 Бунда қайтариган маблағлар тегишли ташкилотдан фуқарони овора қиласдан (иштирокисиз) ундириб олинади

 QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилган ҳужжатлар бўйича уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинди.

 Эндиликда ушбу ҳужжатларни ЯИДХП орқали чекланмаган миқдорда бепул олиниши мумкин

 Давлат хизматларидан фойдаланишни енгиллаштирилди.

 Бунда 400дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган 17 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди

 Ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олиш тартиби жорий этилади. Булар:

 — қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар:

 руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

 

наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

 судланганлик;

 

манзил-маълумот ахбороти;

 

фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

 

турар жойнинг майдони;

 

солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

 

солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

 

пенсия ва нафақа миқдори;

 

пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

 

никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

 

— қуйидаги ҳужжатлар:

 

шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

 

шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

 

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

 

меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;

 

иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

 

кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари.

 

 

 

Маълумот учун: бунинг натижасида йилиги ўртача 1,5 млндан ортиқ фуқарони овора бўлишини олди олинади ва уларнинг 22 млрд сўмдан ортиқ маблағи тежалади ҳамда ушбу маблағлар фуқароларнинг ўзида қолишига эришилади

 

Менгзияева Райхон Сурхондарё вил Кумкургон тум., [24.06.21 14:30]

Биргина, руҳий касалликлар бўйича маълумотнома олиш бўйича 330 мингта, фуқароларни пенсия тизимига ҳисобга қўйиш бўйича 330 мингта, наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги бўйича маълумотнома олишда 276 мингта мурожаат келиб тушган ва аҳоли томонидан 14 млрд сўм сарфланган.

 

18 турдаги маълумотларни ва ҳужжатларни идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда “Электрон ҳукумат” тизими орқали бериш йўлга қўйилмоқда. Бунинг натижасида аҳолини ортиқча овора бўлиши ҳамда идорама-идора сарсон бўлиб юришини олди олинади.

 

2021 йил 1 майдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш имконияти яратилади

 

2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш жорий этилади

 

2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда, солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинади.

 

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади.

 

2021 йил 1 июлга қадар

 

Ўзбекистон фуқароларининг ҳамда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мавжуд солиқ тўловчининг идентификация рақамини уларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами билан ўзаро боғлаб чиқади;

 

солиқ тўловчининг идентификация рақами мавжуд бўлмаган фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўяди.

 

2021 йил 1 июндан:

 

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни (нодавлат нотижорат ташкилотлари, банклар ва кредит бюроларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган деб белгиланди

 

Ҳозирда рўйхатдан ўтказишнинг ҳуқуқий асосига эга бўлмаган давлат органлари ва ташкилотларини, юридик шахслар бирлашмалари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

 

Жисмоний шахснинг ўлими қайд қилинган сўнг ваколатли органларнинг вазифалари аниқ белгиланди. Унга кўра:

 

Ички ишлар вазирлиги – вафот этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки ID-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари, ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳисобдан чиқарилишини,

агар фуқаро қидирувда бўлса, қидирув ва жиноят-процессуал ишларига тегишли маълумотлар киритилишини;

 

Мудофаа вазирлиги – вафот этган шахс ҳарбий рўйхатдан чиқарилишини;

 

Ташқи ишлар вазирлиги – вафот этган чет эл фуқаролари ва чет элда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича тегишли хорижий давлатга ёки унинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига хабар берилишини;

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги – вафот этган шахс ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилишини;

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – вафот этган шахс “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси ҳисобидан чиқарилишини;

 

Давлат солиқ қўмитаси – солиқ қарзи мавжуд бўлмаган вафот этган шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан чиқарилишини;

 

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси – вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланишини ва унга бошқа турдаги пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўхтатилишини;

 

Давлат хизматлари агентлиги – вафот этган якка тартибдаги тадбиркорнинг Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрида фаолияти тугатилган мақомига ўтказилишини таъминлаши белгиланди.

 

Менгзияева Райхон Сурхондарё вил Кумкургон тум., [24.06.21 14:30]

2021 йил 1 майдан бошлаб ФҲДЁ органларининг ушбу бандда белгиланган органларга жисмоний шахснинг ўлими қайд қилинганлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинсин.

 

2021 йил 1 июндан:

 

ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинади. Бундс статистика органлари ҳисоботларни реал вақт режимида онлайн олади ва шакллантиради;

 

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Агентлик ва давлат хизматлари марказларидан сўраш тўхтатилади. Бунда, мазкур ташкилотлар тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олади.

Шоҳиста Абдуллаева,

туман ФҲДЁ бўлими мудираси