Қумқўрғон тарихида янги саҳифа

Ўзбек спортини янада ривожлантириш – унинг жаҳон аренасида етакчилик мавқеини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида янги Осиё, жаҳон ва олимпиада чемпионлари бундан ҳам кўпроқ етишиб чиқишларини истар эдик.
Шу мақсадда 73 кг вазнда Дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳикматуллоҳ Тўраев хонадонига туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши боришиб, унинг бобоси билан ҳамсуҳбатда бўлиб, шундай мард ва жасур ўғлонни тарбиялаб вояга етказганлиги учун миннатдорчилик билдирди. Ҳикматуллоҳ Тўраевдан келажакда фахрли ўринларни олишига тилакдошмиз.
А. КАРИМОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси