
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ижодкорларга етарлича шарт-шароитлар яратилиб, истеъдод эгаларига эътибор ва эҳтиром қаратилмоқда. Бунга жавобан журналистлар халқни мазмунли ижод намуналари билан баҳраманд этаяпти.
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан туманимизда яшаб, ижод қилаётган, пенсияга чиқиб соҳаларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган фахрий журналистлар, вилоят ва туман оммавий ахборот воситаларида ишлаётган бир гуруҳ журналистларни туман ҳокими Р. Гаппаров қабул қилди. Ижодкорларнинг касб байрами билан ташкил этилган йиғилишда сўзга чиқиб журналистларнинг эришаётган ютуқларини эътироф этди. Вилоят ва туман матбуоти, оммавий ахборот воситаларида устувор ғояларни халқимизга холис, тезкор етказаётган бир гуруҳ журналистларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Бу ижодкорларни янада мазмунли ижод намуналарини ёзишга, улкан ютуқларга эришишга ундади. Журналистларнинг касб байрами шу тариқа тантанали равишда нишонланди.
Н. МУҲАММАДИЕВ