Мухлисларни қувонтирган шоир

Замонавий ўзбек адабиёти намояндалари ижодий жанрлари, асарларининг мазмуни билан мухлисларнинг қалби, тафаккуридан жой олган. Улар орасида Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг ижоди ҳам адабиёт шинавандалари эътиборига тушди. Шоир шеърият жанрида салмоқли ижод қилди. Нашриётларда кўп китоблари чоп этилди. Китобхонлар шоирнинг шеърларини ёд олиб ифодали айтса, қўшиқчилар куй бағишлаб, мароқ билан ижро этмоқда.
Туманимиздаги 59-сонли умумтаълим мактабида таниқли ижодкорнинг таваллуд кунига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” деб номланган маънавий-маърифий тадбирни ўтказди. 9-синф ўқувчилари “Улуғимсан Ватаним” ва “Тараққиёт” гуруҳларини тузиб, билимларини синаб кўрди. Улар 5 та: М. Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди, Кроссворд, рақс, эркин мавзу, спорт мусобақаси шартларида белгиланган топшириқларни бажарди. “Улуғимсан Ватаним” гуруҳи ўқувчилари 25 балл тўплаб, ғолиб чиқди. Гуруҳларнинг сардорлари Садоқат Самадова ва Дилшода Туропова бадиий адабиётлар билан рағбатлантирилди.
Насиба Нормуродова,
тумандаги 59-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси