Мактаб дунё иморатларининг энг муқаддаси ва қадирлисидир

Илм-фан тараққий этган даврда ёшларга етарлича таълим-тарбия бериш ҳар бир педагогнинг олдида турган юксак мақсадлардан биридир. Ўқувчи ёшларга янги метод ҳамда услублар билан дарслар ўтилмоқда. Тумандаги 33-сонли умумтаълим мактабида “Апрель – эстетика амалий фанлар ойлиги” доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилди. Маҳоратли ўғил-қизлар томонидан қўл меҳнатлари асосида тайёрланган ўйинчоқлар, пазандалиги акс этган шириндан-шакар таом ҳамда пишириқлар кўргазмалари намойиш этилди. Тадбирдан сўнг фан ойлигида фаол қатнашган ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалар топширилиб, рағбатлантирилди.
О. Мирзаев,
33-сонли умумтаълим мактаби метод бирлашма раҳбари