«Ёш ҳунармандлар» фестивали ўтказилди

Туман прокурори Ш. Акрамов ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳунармандлар уюшмаси, Ёшлар ишлар агентлиги, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, туман оила ва xотин-қизлар бўлими ва тумандаги тижорат банклари ҳамкорлигида тумандаги Барака савдо мажмуасида “Ёш ҳунармандлар” фестивали ўтказилди.
Фестивалда “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо 92 нафар ҳунармандлар, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим ташкилотлари, Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун Мурувват интернат уйи ҳамда маҳаллаларда ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган ҳунармандлар ўз ижодиий намуналари билан иштирок этишди.
Тадбир давомида, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан 3 нафар ҳунармандларнинг уюшмага аъзолиги учун субсидия ажратилди, бандликка кўмаклашиш маркази томонидан касаначилик йўналишидаги 4 нафар ҳунармандга субсидия берилди.
Тижорат банклари томонидан ҳунармандларга имтиёзли кредитлар ҳақидаги маълумотномалар (брашура) тарқатилди.
Бундан ташқари, туман прокурорининг ташаббуси билан ўзларининг ижодий маҳсулотларини марказлашган ҳолда сотиш учун барча ҳунармандларга қулайлик яратиш мақсадида Барака савдо мажмуасида савдо дўкони ташкил этиладиган бўлди.
Тадбир якунида, баҳолаш комиссия томонидан 6 йўналиш бўйича ғолиб ҳунармандлар аниқланиб, уларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.
У. Худаярова,
туман «Ҳунарманд» бўлими бошлиғи