АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА

Фақат 2 та мутахассислик фанидан тест олинади.
Шунда баллар қуйидагича белгиланади:
1-блок: 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.
2-блок: 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.
Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.
Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш
Республика олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар амалдаги муддатда 15 июндан 15 июлгача — кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;
Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.
Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.
Қабул–2020. Энг муҳим маълумотлар
Тест синовлари 3 сменада бўлади.
Ҳар бир сменада 25 минг абитуриент тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади.
Кириш имтиҳонлари (тест) 25 июлдан 20 августгача ўтказилади.
Имтиҳон жараёни онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади.
Бу йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Ижодий ва касбий имтиҳонлар бор йўналишларда синов қандай бўлади?
ОТМга ҳамма абитуриент келиб йиғилмайди.
ОТМлар ҳудудий имтиҳон комиссиясини ташкил қилади.
Абитуриентлар ўз ҳудудида ижодий имтиҳон топширади.
Имтиҳонлар 1 соат бўлади.
Абитуриент имтиҳонга фақат бир марта келади. Шу бир келганда барча имтиҳонини топшириб кетади.