Китобхонлик ҳафталиги доирасида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра: аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлаш;
миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, республиканинг олис ҳудудларида ва ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
китоб савдосини ташкил этиш тартибларини соддалаштириш, янги нашр этилган китобларни етказиш ва ахборот манбаларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш;
китоб етказиб берувчиларни замонавий ижтимоий эҳтиёжларга мослаштириш, инфратузилмани яхшилаш, ахборот-кутубхона марказларини чоп этиладиган босма нашрлар ва уларнинг электрон нусхалари билан тўлдириб бориш, электрон китоблар яратиш, китобларни рақамлаштириш ва электрон каталогларни тузиш ҳамда тизимли равишда янгилаб бориш;
аҳолининг китобхонлик даражаси ва китобга қизиқишини тизимли ўрганиб бориш, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва танловларни ташкил этиш, кутубхоначи кадрлар салоҳиятини ошириш;
хорижий асарларга онлайн буюртма бериш, уларни республика ҳудудига олиб келиш ва тарқатиш тизимини ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади.
Ҳафталик давомида туманимиздаги умумтаълим мактабларида белгиланган режа асосида китоб ярмаркалари бўлиб ўтди. Ярмарка давомида ота-оналар фарзандлари учун китоб маҳсулотларини харид қилиб мактаб кутубхонасига топширишди. Ўзлаштирадиган билимларимизнинг орасида энг ёдда қоладигани бу китоблар орқали оладиган билимимиздир. Қанча кўп асарлар ўқисак, фикрлаш қобилиятимиз шунчалик равон бўлади.
Тумандаги Ахборот-кутубхона марказида ҳафталик доирасида ёзувчилар ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди. Тадбирга туман ҳокими Р. Гаппаров ҳамда сектор раҳбарлари қатнашиб, бадиий асарлар билан яқиндан танишишди. 33-сонли умумтаълим мактаби ярмаркада фаол иштирок этишди.