«Маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла» ҳамкорлиги тизимининг асосий йўналишлари

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий этилганди. Фуқаролар йиғинларининг уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини аниқлаш, оғирини енгил қилиш борасида давлат идоралари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлигини кучайтириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳа ходимлари меҳнатини муносиб баҳолаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.
Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаб уни ҳал этишда “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида қуйидагилар мазкур тизимнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
-ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисидий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
-ҳар чоракда жамоатчилик назоратининг натижалари, аниқланган муаммолар тўғрисида умумлашган маълумотлар, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш бўйича таклифларни Халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш;
-аниқланган муаммоларни умумлаштириш ҳамда ҳал этиш мақсадида электрон ахборот алмашиш тизимини жорий этиш;
-жойларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш ва уларнинг ижросини таъминлашда тизимли ҳамкорликни ўрнатиш.
-Фуқаролар йиғини раислари ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни сектор раҳбарлари ва Халқ қабулхонасига тақдим этиб боради;
-энг долзарб муаммолар сектор раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари томонидан тегишли дастурларда инобатга олиш учун тавсия этилади;
-фуқаролар йиғинлари раислари мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритади, деб белгилаб қўйилган.
Қумқўрғон тумани Халқ қабулхонаси томонидан фуқаролар йиғинлари раисларининг берган маълумотларида кўрсатилган масалалар, шунингдек, мурожаат этган фуқароларни ўрганишда қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли ташкилотларнинг ходимларини жалб этиб атрофлича ўрганилиб, қонунбузарликка йўл қўйган ташкилот ва мансабдор шахслар ҳамда юқори ташкилотларига тақдимномалар киритилиб интизомий жавобгарликка тортишгача бўлган таклифлар киритиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу борадаги фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон тумани Халқ қабулхонаси томонидан ҳар чоракда Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашига аҳоли муаммолари бўйича туман ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, секторлар фаолияти бўйича ахборотлар киритилмоқда. Тумандаги ташкилот ва сектор раҳбарларининг ўз ҳудуди бўйича амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи эшитилиб, аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Р. ТЎХТАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири