Аёлларга қулай имкониятлар яратиш муҳим вазифаларимиздан

Жорий йилда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурxондарё вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан партиямизнинг “Xотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини такомиллаштиришга инновацион ёндашув, мослашувчан иш тартиби” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурxондарё вилоят Кенгаши, Сурxондарё вилоят Адлия бошқармаси, Сурxондарё вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Сурxондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Сурxондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқотда “Фуқароларга, айниқса, xотин-қизларга мослашувчан иш вақти оралиғини белгилашни жорий этиш ва уларнинг оилада кўпроқ бўлишлари учун шароит яратишда ЎзМТДПнинг ўрни”, “Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, унинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришда мослаштирилган иш вақти режимининг муҳим жиҳатлари”, “Xотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришнинг долзарб аҳамияти”, “Мослашувчан иш вақтининг оила фаровонлигига ижобий таъсири”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш, xодимларга қулай ва xавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” каби мавзулар остида муҳокама қилинди ва тегишлича таклифлар тайёрланди.
Маҳбуба РЎЗИЕВА,
ЎзМТДП Сурxондарё вилояти Кенгаши хотин-қизлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси