Изланувчан тарбиячи

Мактабгача таълим ташкилоти жажжи болаларни қабул қилиб, кунлик режа асосида намунали тарбиялайдиган, ҳарфлар ва рақамларни ўқиб ёзишга ўргата бошлайдиган муассаса. Соҳа тарбиячиларининг билимдонлиги, хушмуомалалилиги боғчада улғаётган кичик болалар учун айни муддао. Устоз меҳнатининг натижалари болаларнинг дунёқараши намунали ривожланаётганлигини билдиради.
Туманимиздаги 2-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Шаҳзода Саидова кўп йилдан буён бу касбда фаол меҳнат қилмоқда. Таълим-тарбия соҳасининг мутахассиси 1994 йилдан бошлаб, 2012 йилгача Шўрчи туманидаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилик қилди. 2012 йилдан буён туманимиздаги 3-сон МТТ ва 2-ДМТТда боғча ёшидаги болаларга таълим-тарбия ўргатмоқда.
У педагоглик фаолияти давомида инновацион технологиялари билимдони, интизомлилиги, меҳнатга яхши муносабати билан касбдошлари орасида ўрнак кўрсатди. Зиммасидаги вазифаларни аъло даражада бажарди. Республика миқёсидаги конференцияларда мақолалари билан фаол қатнашди. Ўғил-қизларга доимо намунали тарзда таълим-тарбия ўргатди. Шогирдлар тайёрлаб, кўп кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллашида устозлик қилди.