Суд ва Ёшлар учрашуви

28 январь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қумқўрғон туман кенгаши ташаббуси билан туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 11-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчи ёшлари иштирокида туманда фаолият юритаётган учта суд яъни Қумқўрғон туманлараро жиноий суд, Қумқўрғон туманлараро фуқаролик суди, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раислари ва судьяси иштирокида “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Бундан асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий билимларини янада такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ билим ва кўникмаларини ривожлантириш, янги қабул қилинган қонунлар, фармонлар, қарорлар ҳамда мамлакатимизда ва жаҳонда бўлаётган янгиликлар билан таништиришдан иборат бўлди. Қумқўрғон туманлараро жиноий суди раиси О. Эргашев, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси С. Аллабердиев, Қумқўрғон туманлараро фуқаролик суди раиси Ў. Маммадиев, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси А. Холмўминов ёшлар билан учрашувда қатнашди. Уларга суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, шу кунларда амалга ошириладиган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунлар ва қарорларга киритилган янгиликлар, ёшларга оид ҳуқуқлар, манфаатлар, вазифалар ҳақида омма олдида таништириб ўтди. Тадбирга 25 нафар ёшлар жалб этилди. Улар ўзларини қизиқтираётган билимлари, саволлари, таклифлари ва қийнаётган муаммолари ҳақида гапирди. Судлар томонидан уларнинг масалалари қонуний ижобий ҳал этилди.
Азиз КАРИМОВ,
Ёшлар иттифоқи Қумқўрғон туман кенгаши раиси