Фан ойлиги доирасида

Тумандаги 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатида январь – “Табиий фанлар ойлиги”, деб эълон қилинди. Шу асосда тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, таълим жараёнига татбиғ қилинди. Турли хил тадбирлар, кўрик-танловлар ҳамда намунали очиқ дарслар ўтказилди.
Кимё фани ўқитувчиси А.Сафарова, физика фани ўқитувчиси Ж. Ғаппаровлар ўз фанлари бўйича турли мавзуларда очиқ дарслар ташкил этишди.
Фан ойликларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ўқитувчилар ижодий фаоллигини кучайтириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва тарғибот қилиш, таълим сифати ҳамда ўқувчиларнинг қобилиятини янада оширишни назарда тутади.
Саодат Нормуродова,
тумандаги 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати биология фани ўқитувчиси