Ёшлар учун қувончли ҳабар

27 январь куни Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ёшларимизни қувонтирадиган кўплаб масалалар кўтарилди. Жумладан, Муҳтарам Президентимиз 2021 йил 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги, туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларни шакллантириш, ёшлар учун маънавий-маърифий тадбирларни кўпайтириш, 2021-2023 йилларда талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш, республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини “маҳаллабай” ўрганиш, ёшларнинг келажагига ижобий таъсир ўтказа оладиган масъуллар белгиланиши каби вазифалар масъулларга бириктирилди.
Аминмизки, Юртбошимизнинг ёшларга қаратаётган эътибор ва ғамхўрлиги биз ёшларни қувонтириб, янада руҳлантиради. Биз ҳам бунга муносиб жавоб сифатида мамлакатимиз равнақи ва келажаги учун ўз билимимиз ва ташаббусимиз билан муносиб ҳисса қўшамиз.

Умиджон Чўтбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси