ҒАЛЛАКОРЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ИШЛАРИ

Ғалла аҳолини нон ва нон маҳсулотлари билан таъминлашда кенг қўлланилаётган экин. 2021 йил ғалладан мўл ҳосил етиштириш мақсадида 8183 гектарга уруғ экилиб, ундириб олинди. Ҳозир ғалла майсалари ривожланиш фазасида. Барча секторлар ва ҳудудларда экинларни парваришлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ризқи-рўзимизнинг нобуд бўлишининг олдини олиш тадбирлари амалга оширилди. Ғалла майдонларини чорва моллари ва бошқа турдаги ҳайвонлар томонидан пайҳон қилинишининг олдини олиш мақсадида дала атрофлари четан билан ўралди. Ҳар бир ғалла экилган контурнинг сув кириш жойларида 3х4 ҳажм, 1,5 метр чуқурликда хандақлар қазилди. Бу экинларни шарбат суви билан суғориб, мўл ҳосил олишда ёрдам беради.

Н. МУҲАММАДИЕВ