ШУ КУННИНГ ҚУВОНЧЛИ ХАБАРЛАРИ

“Сурхон комбинати” МЧЖга қарашли Хитой технологияси асосида қурилган иссиқхонада иш қизғин. Иш бошқарувчи Зафар Назаров бошчилигидаги ишчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида кўчатларни парваришламоқда. 20 сотих кўчатхонада бодринг, помидор, болгар қалампири, тарвуз уруғлари экилиб кўчатлар тайёрланаяпти. Кўчатларни тайёрлашда биометоддан кенг фойдаланияпти. Биогумис билан тупроқни озиқлантириб, томчилатиб суғориш усулини қўллаяпти. Иссиқхонанинг ҳароратини етарлича сақлаётгани учун кўчатлар ривожланмоқда. Гидропоника усулда экиш учун тупроқ ишлари, суғориш тизими қурилиши бажарилди. Жийдали маҳалласидаги 2 гектар иссиқхонага ҳам бу ерда тайёрланаётган кўчатлар экилади. Бу иссиқхонада 6 нафар киши, Жийдали маҳалласидаги иссиқхонада 12 нафар одам иш билан таъминланди.

“Сурхон комбинати” МЧЖда яна қўшимча равишда 1500 тонналик сиғимга эга совутгич омборхонаси қурилаяпти. Бу ерда деҳқонлар ва соҳибкорлар етиштирган мева-сабзавотлар сақланади. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш жойи барпо этилаяпти. 300 нафар аёлни ишга жойлаштириш мақсадида тўқимачилик ва трикотаж фабрикаси қурилиши давом этмоқда.