ЯНГИ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан барча маҳаллаларда хонадонларга янги типдаги, кўп функцияли, масофадан бошқариладиган ҳисоблагичлар ўрнатилаяпти. Туман бўйича жами 39101 та аҳоли абонентлари бор. Шундан 23510 та хонадонга янги электрон ҳисоблагичлар қўйилди. 1 апрелгача қолган абонентларга ҳам босқичма-босқич бундай ўлчагичлар ўрнатилади.