Туманимизда ёшлар куни

 

 

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Р. Гаппаров, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А. Каримов кириш сўзи билан чиқиб, ёшларни табриклади ва туман ёшлар иттифоқи томонидан ўтган бир йил ичида бажарилган ишларни айтиб ўтди.
Туман ҳокими туманнинг энг фаол ёшлари билан юзма-юз тарзда суҳбатлашди, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан мулоқот қилди. Учрашув сўнггида фаол ёшлар туман ҳокими Р. Гаппаров томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Н. Алланазаров,
туман ҳокими ўринбосари