Солиқ тизмидаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги № ЎРҚ-657-сонли “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни жорий йилда республикамизнинг консолидацияланган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинди.
19 моддадан иборат Қонун 2021 йилнинг 1 январидан кучга кирди. Биринчи даражали буюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фақат жорий молия йилида фойдаланилади, келгуси йилга ўтказилмайди. Қонуннинг 7-моддасида Айрим тўловлар ставкалари ёзилган. Шунга кўра 2021 йил учун: мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг ижара тўловининг энг кам ставкалари (солиқ солиш мақсадлари учун); товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари; автотранспорт йиғимларининг ставкалари тегишли иловаларга мувофиқ тасдиқланди. Туман бюжетининг захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилади. Бюджетларни ижро этишда юқорида турувчи бюджетдан уларга ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар миқдори ошса тегишли бюджетлар захира жамғармаларининг белгиланган миқдорлари қайта кўриб чиқилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги № ПҚ-4938-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам жорий йилда амалга оширилади. Бу йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Шунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747300 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – 245000 сўм, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдорлари белгиланди.
Бу йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қўйидагича тақсимланди:
а) бюджет ташкилотлари бўйича:
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 99,2 фоиз;
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,4 фоиз;
Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси кенгашига – 0,4 фоиз;
б) бошқа тўловлар бўйича:
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 98,4 фоиз;
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,8 фоиз;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,8 фоиз.
Барча хўжалик субъектлари учун асосий фондларнинг ҳар йиллик, микрофирма ва кичик корхоналар учун 3 йиллик мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги № ЎРҚ-659-сонли “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сонли Қонунига ва шу Қонун билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритилди. Солиқ олувчилардан олинадиган солиқ ставкалари белгиланди. Солиққа оид ҳужжатларда коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларига тааллуқли вазифалар ҳам назарда тутилган. Солиққа оид ҳужжатларни яхши ўрганиб, амалга ошириш зарур.
З. ТУРСУНОВ,
4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи