Мурожаатларнинг ижроси назоратда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4-июлдаги 558-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси” томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қўллаб-қувватланиб ва тегишли чоралар кўрилмоқда.
Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил давомида 255 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга, 220 нафар тадбиркорлик қилаётганларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда маслаҳатлар берилди. Шунингдек, ҳисобот даврида “business.gov.uz”порталига жами 482 нафар тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорлик қилиш истагидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 508 та масала қабул қилиниб тегишли тартибда кўриб чиқилди. “business.gov.uz” порталига киритилиб муаммоларни ижобий ҳал қилиш ва амалий ёрдам бериш учун тегишли масъул ташкилотларга юборилди. Тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркор бўлиш истагидаги шахслардан қабул қилинган 482 та мурожаатларда 508 та масалалар ифодаланган. Жумладан, 302 таси банк кредитлари бўйича (59,4 фоизи), 73 таси ер ресурслари ва давлат кадастри масаласи (14,4 фоизи), 8 таси солиқ масаласи (1,6 фоизи), 5 та рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш масаласи (1,0 фоизи), 8 та инфротузилма тармоқларига уланиш масаласи (1,6 фоизи), 4 та суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бўйича (0,8 фоизи) ҳамда 108 таси (21,3 фоизи) бошқа масалаларни ташкил этади. Бу мурожаатларнинг 55 таси сайёр қабулга, 107 таси қабулхонага, 308 таси ишонч телефонига ҳамда 12 таси “business.gov.uz” порталига келиб тушган. Хусусан мурожаатларнинг 482 тасидан 341 таси туман даражасида, 165 таси вилоят даражасида ҳамда 2 таси республика даражасида кўриладиган масалалардан иборат. Ўртага қўйилган масалаларнинг 344 таси (67,7 фоизи) ижобий ҳал этилган, 160 тасига (31,5 фоизи) ҳуқуқий тушунтирилган, 4 та (0,8 фоизи) мурожаат рад этилган.
Соҳалар кесимида ўрганилиши таҳлил қилинганда эришилган натижалар аниқ кўринади. ҳокимликларга 69 та мурожаат йўналтирилган бўлиб шундан 36 таси (52,2 фоизи) ижобий ҳал этилган, 33 та ҳолатда (47,8 фоизи) тушунтирилган. Прокуратура органларига 17 та мурожаат юборилган бўлиб 6 таси (35,3 фоизи) ижобий ҳал этилган, 11 тасига (64,7 фоизи) тушунтирилган. Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига жами 42 та мурожаат жўнатилган бўлиб 12 таси (28,5 фоизи) ижобий ҳал этилган, 29 тасига (69 фоизи) тушунтирилган, 1 та мурожаат рад этилган. Тижорат банкларига юборилган 306 та мурожаатдан, 245 таси (80,1 фоизи) ижобий ҳал этилган, 58 тасига (18,9 фоизи) тушунтирилган, 3 та мурожаат рад этилган. Туман Давлат инспекциясига юборилган мурожаатларнинг 8 тасидан 3 таси ижобий ҳал этилган (37,5 фоизи), 5 тасига тушунтирилган (62,5 фоизи). Ички ишлар органларига юборилган 6 та мурожаатдан 3 таси ижобий ҳал этилган (50 фоизи), 3 тасига (50 фоизи) тушунтирилган. Қолган 63 та мурожаат бошқа мутасадди ташкилотларга тааллуқли бўлиб, бундан 40 таси ижобий ҳал этилган, 23 таси бўйича тушунтирилган.
Туман ташкилотларининг мурожаатларга масъулиятсизлиги туфайли тадбиркорлар томонидан такрорий мурожаатлар келиб тушмоқда. (“Халқ банки” АТБ Қумқўрғон филиалига 23 та, “Микрокредитбанк” АТБ Қумқўрғон филиалига 16 та, Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимига 6 та мурожаат бўлди). 2020 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган мурожаатларни белгиланган муддатда кўриб чиқмаслик ҳолатлари мавжуд. Бу “Халқ банки” АТБ Қумқўрғон филиали, “Агробанк” АТ Қумқўрғон филиали, Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими, Қумқўрғон туман Бандлик бўлими ҳиссасига тўғри келади. Йил давомида тумандаги корхона ва ташкилотларнинг мурожаатлари билан ишлашда масъул бўлган ходимларига йўл қўйган хато ва камчиликлари учун интизомий чоралар кўрилди. Туман Ер ресурслари ва кадастр бўлимининг 2 нафар ходимига, “Микрокредитбанк” АТ Қумқўрғон филиалининг 2 нафар ходимига “хайфсан”, “Агробанк” АТ Қумқўрғон филиалининг 2 нафар ходимига ойлик маошидан 20 фоиз, “Халқ банки” АТ Қумқўрғон филиалининг 3 нафар ходимига ойлик маошидан 10 фоиз жарима белгиланди.
Ҳозир эътиборни мурожаатларни ижобий ҳал этишга қаратиш, муддатида ва сифатли кўриб чиқиш талаб қилинаяпти. Юқоридагиларни инобатга олиб қабулхонамизда тадбиркорлар мурожаати доимий назорат қилиниб тегишли чоралар кўрилмоқда.
Р. МИРЗАЕВ,
Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири