Қумқўрғон туман адлия бўлимига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар 265та ташқил қилди бу 2019 йил давомида келиб тушган 302та мурожаатдан 37 та мурожаат кам қабул қилинган, бунга 2020 йилнинг март-сентябр ойларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорининг 2-бандига асосан жойларда фуқаролар билан учрашувлар вақтинча тўхтатилганлиги сабаб бўлмоқда.
2019 йилнинг 12 ой мобайнида адлия бўлими қабул қилган мурожаатлар ҳар 1 ойига 25,1та мурожаат туғри келган бўлса, 2020 йил пандемия шароитига қарамасдан адлия бўлими томонидан йилнинг 6 ойда қабул қилган мурожаатлари 1 ойига 44,1 тани ташқил этган
Ушбу ҳолат билан туман адлия бўлимига жисмоний ва юридик шахсларнинг 19% фоизга мурожаатлар қилишини ўсиши кузатилмоқда.
- Бўлимга келиб тушган мурожаатларни (ёзма, оғзаки, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал қабул хоналардан) кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Жумладан, Қумқўрғон туман адлия бўлимига 2020 йил давомида жами 265 та (шундан 164 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 5 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, бошқа соҳалар бўйича 96 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 233 таси ҳал этилди,170та қаноатлантирилди, 63тага ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 14 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилди, 17 та мурожаат қолдиқда қолиб 2021 йил январ ойида кўриб чиқиш учун қолдирилди ва 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилди.
Диаграмма 1. Келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.
265 та Келиб тушган мурожаатларнинг 233 таси (84,1%, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 170 та мурожаат
(64,1% умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) қаноатлантирилди, 63та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган (23,7% умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан)14та мурожаат (5,2 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди.
Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 63 фоизи (164 та мурожаат), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 2 фоизи (5 та мурожаат), бошқа соҳаларга оид мурожаатларнинг 32 фоизи (96 та мурожаат) мурожаатлар ташкил этган.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 2та тақдимнома, судларга 458 274 300 сўмлик 193 та аризалари киритилди ва барчаси судлар томонидан қанаотлантирилишига эришилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 170 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди. Қолган мурожаатлар 95 та мурожаатни жойда чиқиб ўрганиш ўтказилган.
- Бўлим раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бўлимга келиб тушган мурожаатлар МФЙлар кесимида таҳлил қилинганда туманда мавжуд 61 та МФЙнинг ичида энг кўп мурожат қилган “Нефтчилар” МФЙ аҳолиси-18та мурожаат, Каттакўл МФЙдан 15та, Азларсой МФЙдан 14та, Янгиқишлоқ МФЙдан 11та, Бўстон МФЙдан 9та, Тўғон, Ҳуррият, Ҳалаки, Хўжақишлоқ, Хўжамулки, МФЙлардан 8тадан, Киндиктепа, Мустақиллик, Бешқаҳрамон МФЙлардан 7тадан, Гултепа, Гулистон МФЙларда 6 тадан, Истиқлол, Янгиобод, Янгиер, Боболочин, Жозиба МФЙларда 5 тадан, Давлатсой, Имомтепа, Арпапоя, Улуғбек, Ўзбекистон 5 йиллиги, Пахтаобод МФЙларда 4 тадан, Мунчоқтепа, Пастхам, Элобод, Боғаро, Исломобод, Ачамойли, Янгиавлод, Чаёнтепа, Наврўз, Жийдали МФЙларда 3 тадан, Янгишаҳар, Жалоир, Меҳробод, Жарқишлоқ, Ариқошган, Уяс, Умид ниҳоллари, Ғалаба, Навбаҳор МФЙларда 2 тадан, Саховат, Арслонбойли, Нурли диёр, Сурхон соҳили, Янгиҳаёт, Тебат, Тайфанг МФЙлар 1 тадан мурожаатлар билан адлия бўлимига мурожаат қилган ва 5 та мурожаат бошқа туманларда келиб тушган.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган сайёр қабуллар режа асосида, Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан 15та (Тўғон, Боймоқли, Пастхам, Мунчоқтепа, Ҳалаки, Меҳробод, Пахтаобод, Нефтчилар, Каттакўл, Азларсой, Бешқаҳрамон, Янгиқишлоқ, Хўжақишлоқ, Имомтепа, Янгиобод) МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилди,қабуллар давомида 71 та мурожаат келиб тушган.
2020 йил давомида сайёр қабулларда фуқаролардан 71 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, бўлим томонидан 4 та ҳолатда моддий ёрдам берилишига, 2 та ҳолатда юридик фактини тасдиқлашни сўраб судларга даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилишга, 12 ҳолатда маиший газ балони билан таъминланишига, 4 та ҳолатда банклардан кредит олишни, 5та ичимлик суви масаласида ва 5та мурожатда иш билан таъминлаш ва бошқа масалалар билан мурожаатлар келиб тушган ва уларни ҳал этилиши эришилган.
Бундан ташқари 153 нафар фуқародан ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий мавзуларда ҳуқуқий тушунтириш беришликни сўраб тушган мурожаатларга сайёр қабулларнинг ўзида жавоблар қайтариш билан қаноатлантирилди.
Сайёр қабуллар вақтида фуқароларга амалдаги қонунлар ва қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб ушбу масалаларда тайёрланган 25 дона буклетлар, 1225 дона флаерлар тарқатилиб, 2 та ёзма тарғибот йўналишида плакат тайёрланиб тақдим қилинди.
III. Айрим соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича таҳлили:
Юқорида айтиб ўтилганидек, Қумқўрғон туман адлия бўлимига 2020 йил давомида жами 265 та (шундан 164 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 5 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, бошқа соҳалар бўйича 96 та) мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 233 таси ҳал этилди, 170таси қаноатлантирилди, 63тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 14 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 17 таси 2021йил январь ойи мобайнидан кўриб чиқилиши учун қолдирилган ва 1 мурожаат фуқаронинг илтимосига биноан кўрмасдан қолдирилган.
- Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 164 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 136 таси (83 %) ҳал этилиб, шундан
101 таси (61%) қаноатлантирилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 12 таси (7 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ваколатли ташкилотларга юборилди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
– меҳнат низолари юзасидан 14 та;
– ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 2 та;
– ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 7 та;
-банклардан кредит олиш-2та,
– бошқа масалалар юзасидан 106 та,
-қонун ҳужжатларни тушунтириш-23та,
Мурожаатларнинг қаноатлантириш даражаси ўрганилганда қуйидаги кўринишга келди:
Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида айрим соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатларни бошқаларига нисбатан кўплиги кузатилди. Масалан, туман адлия бўлимининг ўзига қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш 63 нафар фуқаро берилган ва энг кўп мурожаат қилган “Нефтчилар”МФЙда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва жадаллаштиришга эҳтиёж катта.
Шунингдек, меҳнат низолари бўйича 14 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 12 таси ойлик иш ҳақи масаласидаги шикоятлардир. Бундан кўриш мумкинки, айрим ташкилот ва идораларда ходимлар меҳнатига қонунда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти.
Иш берувчилар ўз ходимларига ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилишини таъминлай олмаганлиги сабабли амалдаги меҳнат қонунчилигини бузиб келишмоқда.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳар бир иш берувчи ўзининг жорий молиявий ҳолатидан қатъий назар ўз ходимларига уларнинг меҳатлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақ тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.
Бунга мисол 2020 йил 7 декабрда туман адлия бўлими томонидан 120 нафар фуқаронинг қолган иш ҳақи ва компенсация тўловларни ундиришда судга аризалар киритилди ва суд томонидан ушбу ариза қаноатлантирилишига эришилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни тўлиқ ва ўз вақтида сифатли кўриб чиқилиши юзасидан бўлим томонидан 2021 йилда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши белгилаб олинди:
- 1.Мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган соҳалар бўйича алоҳида ишларни амалга ошириш, жумладан тегишли ҳудудларда мурожаатда келтирилаётган масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш ва ҳуқуқий мониторинг ишларини доимий олиб бориш;
- 2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиётини кўчайтириш;
- Адлия бўлимида ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга таклифлар киритиб бориш;
- Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;
- Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса ҳудудлардаги тегишли секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;
- Бўлим ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.
Адлия бўлими бошлиғи Р.Султанов