Болаларни қаровсиз қолдирманг

Ёз фасли давом этмоқда. Об-ҳаво ҳарорати иссиқ бўлганлиги учун аҳоли орасида сув ҳавзаларида чўмилиш ниятидаги одамлар ҳам бор. Уларга чўмилиш қоидалари ҳам кенг миқёсда тушунтирилаяпти. Ота-оналар, ака-опалар, қариндош-уруғ, катта ёшли, эсини таниган одамлар кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишда ёрдам бериши керак. Шунга қарамасдан туманимиз ҳудудида бахтсиз ҳодиса содир этилаётганлиги ташвишли. Пахтаобод маҳалласида яшовчи, 2018 йилда туғилган, вояга етмаган Ў. С. (исми, фамилияси ўзгартирилган) уйи олдидан оқиб ўтувчи ариққа эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетиб, чўкиб вафот этди. Биз барчадан болаларни  қаровсиз қолдирмасликни, сув ҳавзаларига яқин жойда ўйнашига йўл қўймасликни, зарур чоғда бегона болаларга ҳам ёрдам беришни сўраймиз.
               К. БОБОЕВ,
туман прокуратураси терговчиси