Ҳаётимиз қаҳрамонлари

Инсон учун соғлигидан буюк бахт йўқ дунёда. Бахтимизнинг давомчилари шифокорлардир. Бу йил барчамиз учун синовли кунларга бой бўлди. Бутун дунё аҳли учун коронавирус пандемияси иродамизни синади. Шундай оғир,синовли кунларда барчамиз бир тан-у жон бўлиб курашдик. Албатта, бу – курашнинг олдинги қаторларида шифокорлар бўлди. Ўз ҳаётларини хатарга қўйиб, Сизларнинг соғлигингиз учун курашди. Янги йилни қалбимизда бир олам қувончлар билан кутиб олмоқдамиз. Туманимиз марказида ўрнатилган байрамона арча атрофида ёш йигит-қизларимиз, болажонларимиз парвона. Келаётган янги йил барчамиз учун барокатли, орзулар ушаладиган йил бўлсин.

У. Мусаев,
туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари