Ҳар дақиқаси Ғанимат

Ҳар биримизнинг қалбимизда йил якунида бир йил мобайнида нималарга эришдим, деган савол уйғонади. Ўтган кунларни қандай битиклар билан безай олдим, йилнинг бошида олдимга қўйган қайси мақсадларга эришдим –у, қайси бирига улгуролмадим? Бу саволларнинг тубида шукроналик туйғулари пайдо бўлади. Албатта, бу тинчлик шукронасидир. Тинчлик бебаҳо неъматдир. Юртимиз тинч,ҳаётимиз фаровон. Барча эришган ютуқларимиз тинчлик туфайлидир. Йўлларимиз равон ва қонунлар ўз ижросини топмоқда. Ҳайдовчиларнинг йил давомида қонунлар устуворлигига бўлган кўникмалари ортмоқда. Янги йилни армонларсиз, қувонч ва бахт билан кутиб олиш ҳамиша насиб этаверсин. Юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги йўлида тунни тонгга улаб, хизмат қилиш барчамизга насиб этсин. Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз тумандошлар!
Фазлиддин Жаббаров,
туман ИИБ ЙЎХГ МХМКЧ инспектори, сержант
Зуҳриддин Қурбонов,
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙЎХ Б ЙПХО инспектори, кичик сержант
Муҳриддин Нормуродов,
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙЎХ Б ЙПХО 4 сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант