Мана шу ҳаяжонли дақиқаларда сиз, азизларга қалбимнинг тўрида бўлган энг самимий тилакларимни изҳор этаман:
Муҳтарам фахрийларимизнинг умрлари узоқ бўлсин,
мунис аёлларимизнинг чеҳрасидан табассум аримасин,
дилбар қизларимиз янада гўзал ва чиройли, бахтли-саодатли бўлсин,
ёшларимизнинг бахт-у иқболини берсин.
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
З. Хидирова,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари