Эҳтиром -эътибордан бошланади

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронлиги борларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги “Жалоир” маҳалласида жойлашган Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими Р.Гаппаров очиб берди. Сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Қодиров ҳамда маҳалла нуронийлари қатнашишди. Ушбу муассаса 150 ўринга мўлжалланган, ҳозирги кунда 38 нафар болалар назоратга олиниб, даволаш ишлари олиб борилмоқда. Бошқа вилоятлардан 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни муассасага олиб келиш ишлари давом этмоқда. 178 нафар ходимларнинг бандлиги таъминланди. “Мурувват” уйининг раҳбари З. Дагаровага туман ҳокими Дамас автомашинасининг калитини топширди ҳамда болаларнинг хизмати учун топширилганлигини таъкидлаб ўтди. Болажонларга байрам қувончини улашиш учун туман ҳокими Р. Гаппаров, ҳоким ўринбосари Н. Алланазаров, З. Хидирова, сектор раҳбарлари совғалар улашди. Ногиронлиги борларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда ғамхўрлик фаолликликнинг ёрқин намунасидир.