Кўргазмали семинар

Муҳташам ва кўркам “Навбаҳор” тўйхонасида Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишнинг вақтинча тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг ижроси бўйича семинар йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этилган 12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, 12 та иш юритиш китоб-дафтарлари кўргазмаси ташкил этилди. 61 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирида бундай ҳужжатларни юритиш ишлари амалга оширилиб, семинар йиғилишида намойиш этилди. Маҳалла раислари ва ўринбосарлари бу тадбирда қатнашиб, тайёрлаган ҳужжатларини кўрсатди.
Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Абдусалом Хўжақулов, туман ҳокими ўринбосари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З. Хидирова, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С. Валиева, Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосар Ч. Қултаев ҳамроҳлигида маҳалла фуқаролар йиғинларида тартибга келтирилиб, кўргазмага қўйилган ҳужжатларни кўздан кечирди. Ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида маслаҳатларини берди.
Бошқарма бошлиғи кўрик якунида сўзга чиқиб маҳаллаларда ҳужжатлар билан ишлашни тартибга солиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, маҳаллалар учун бинолар қуриш, айрим маҳаллаларда содир этилган жиноятлар, уларнинг оқибатлари, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида гапирди.