«Янги Ўзбекистон- янгича дунёқараш»

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.
Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилди. Тарғибот тадбирларини йил давомида ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва Республика штаби иш бошлади.Туманимиздаги барча маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ўтказилаётган тадбирларга Республика ишчи гуруҳи раҳбари Ҳотамжон Кетмонов ҳам қатнашиб, аҳоли билан сўнгги тўрт йил мобайнида юртимизда рўй берган ўзгаришлар ҳақида давра суҳбатлари ўтказди. Маҳаллалардаги нуронийлар, ёшлар қатнашишмоқда. Ушбу тадбирларнинг кўтаринки руҳда ўтаётганидан барча маҳалла аҳли мамнуниятларини билдиришмоқда. Шунингдек, таниқли маданият ва санъат ходимлари, Мавлон Мардонов ҳамда ниҳол мукофоти совриндори Шоира Отабекова ўз қўшиқлари билан мухлислари қалбидан жой олишди. Туман маданият бўлими қошидаги жамоалар, халқ ансамбллари ҳамда яккахон хонандалари томонидан намойиш этилаётган концерт дастури ёш-у қарини рақсга чорламоқда. Тадбирлар ўтказилаётган умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан ҳам чиқишлар қилиниб, 5 та муҳим ташаббус меҳмонларга амалда кўрсатиб берилмоқда.
“Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси остида ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар юртимиздаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир оилага кириб бориши муҳим. Туманимизда байрам тадбирлари давом этмоқда.
Зулхумор Хидирова,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими бошлиғи