Байрам муборак Эй шифокорлар!

Сиз инсон дардига излайсиз шифо,
Мададкор бўлгайдир ул Ибн Сино,
Сизга мукофотдир олқиш-у дуо,
Дилда эзгу тилак, эй шифокорлар.
Байрам муборак, эй шифокорлар!
Ўтди шунча йиллар чекдингиз заҳмат,
Эл соғлиғи учун қилдингиз меҳнат,
Қозондингиз ҳурмат, олдингиз раҳмат,
Арзир ҳавас қилсалар, эй шифокорлар.
Байрам муборак, эй шифокорлар!
Сизга минг эҳтиром сизга шарафшон,
Сиз ҳаммага қадрдон, азиз жонажон,
Сиз қайғу, дард алам кўрманг ҳеч қачон,
Арзир шундай десак, эй шифокорлар.
Байрам муборак, эй шифокорлар!
                  Азиз ҳамкасблар, шифо аҳли!
Бугун барча-барчангизга инсон зотига берилиши мумкин бўлган барча яхшилик ва эзгуликларни истаб қоламан. Оқ либосингиз сингари поклик беғуборлик ҳисси Сиз азизларни сира тарк этмасин. Халқимиз ардоғида ҳурмат эътиборида бўлишлик ҳар доим ҳамрох бўлсин.
                                                                                                          Абдурасул ЧЎЛИБОЕВ,
туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари