Она тилим Жону Дилим

Онам алласини эшитай такрор,
Булбул навосидан ғўзал бетакрор.
Жонга жон берувчи ажиб сеҳри бор,
Сўзларингни сўзласан яйрар дилим,
Оҳ менинг она тилим, она тилим.
Тил инсоният маданиятининг ифодасидир. Ҳар бир миллатнинг ўзлиги унинг тили ва адабиётида  намоён бўлади.  Тил алоқа воситаси экан, сўз инсоннинг даража ва камолини, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатадиган тарозисидир. Жаҳонда 3000 дан ортиқ тил бўлиб, биз учун суюклиси ўзбек тилидир.
Туркий тиллар орасида энг кўп киши гаплашадиган тил ҳам ўзбек тилидир. Ўзбек тилининг жуда бойлигини изоҳли луғатимизда 60 мингдан ошиқ  сўз борлиги билан ҳам исботлашимиз мумкин. Бугун ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигига 31 йил бўлди.  Мустақиллик шарофати билан давлат тилига эътибор кучайди ва она тилимизнинг ижтимоий мавқеи кенгайди.
Инсонни сўз жуда айлади ҳайвондин,
Билким-гуҳари  шарафноқ ёқ андин.
деган эдилар ҳазрат Навоий.
Дарҳақиқат, инсон ҳайвондан  тафаккур маҳсули бўлмиш тили орқали фарқланар экан.
“Тил яшаса-миллат яшайди,”-деган Чўлпон.
Бизнинг неча минг йиллик тариxга эга миллатимизнинг келажаги учун ўз жонимизга масиҳ она тилимизни асрайлик!
Она тили ҳар бир юртнинг,
Маънавият гулбоғи.
Илдиз каби томир отган,
Оташ меҳр булоғи.
Сиз-у бизни асраб турган,
Ҳеч тилимиз сўлмагай.
Эркин шоир айтганидай,
Она тилим ўлмагай.
                                                                     С. ЭСАНОВА,
 тумандаги 1-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси