Туманда Ёшлар дафтари ва Аёоллар дафтари юритилиши амалда

Ишсиз ёшлар учун алоҳида, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар
бўйича алоҳида рўйхатлар шакллантирилади.
Туманда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар рўйхати шакллантирилади. Рўйхатлар “Темир дафтар”ларга ўхшаш бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.”Саховат” маҳалласида туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Хидирова, Халқ қабулхонаси ҳамда Тадбиркорлар қабулхонаси раҳбарлари Р.Тўхтаев, Р.Мирзаевлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда мутасадди ташкилот раҳбарлари, ҳудуддан сайланган депутатлар иштирок этишди.
Қабулда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди. Бу ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган “темир дафтар” лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди.
З.Хидирова,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи