МАТБУОТ ХАБАРНОМАСИ

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан 2023 йилнинг 13—17 ноябрь кунлари республикамиз бўйлаб “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 16-ноябр куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида  Сурхондарё вилоятида экологик вазиятни яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Олий таълим профессор ўқитувчилари, Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассислари, Сурхондарё вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Сурхондарё вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси, Сурхон давлат қўриқхонаси, Пахтачилик илмий текшириш институти Сурхондарё вилояти филиали,  Нодавлат ва нотижорат ташкилот вакиллари ва эковолонтёр ёшлар иштирок этди.

 Тадбирда бугун иқлим ўзгариши инсоният олдида турган энг жиддий муаммо экани жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олингани. Иқлим ўзгариши инсон ҳаётининг барча соҳаларига таъсир кўрсатаетганлиги ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини олдини олиш ҳамда янги ҳаёт шароитларига мослашиш бўйича кечиктирилмайдиган чоралар кўришни талаб этилаётганлиги  эътроф этилди.

 Жумладан, Ўзбекистонда 1880 йилдан  то ҳозирги вақтгача бўлган даврда ўртача йиллик ҳарорат 1,6 даража (13, 2 дан 14,8 °С гача)  ошди, бу глобал миқёсда кузатилаётган ўртача суръатлардан юқорилиги. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра 2030-2050 йилларда минтақада ҳаво ҳарорати яна 1,5-3°Сга кўтарилиши мумкинлиги.

Ўзбекистон иқлим ўзгариши оқибатлари таъсирига кўпроқ мойил бўлган мамлакатлар қаторига кириши  такидланди.. Экспертларнинг баҳоларига кўра атмосферада иссиқхона газлари концентратсиясининг бундан кейин ҳам ортиши, қурғоқчилик натижасида сув ва озиқ-овқат танқислиги хавфини кўпайишига, иссиқ мавсум давомийлиги ва қизғинлигининг ошиши туфайли аҳоли сонининг ортишига, шунингдек селлар, тошқинлар ва бошқа хавфли ҳодисаларнинг такрорланишига олиб келаётганлиги такидланди.

Глобал иқлим ўзгариши ва мамлакат табиий-ресурс комплексининг ана шу ўзгаришларга таъсирчанлиги изчил иқлимий сиёсатни шакллантириш заруриятини белгилаши, кескин иқлим ўзгаришлари сув ресурсларининг камайишига, табиий офатларнинг кўпайишига, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг пасайишига каби жиддий хавфларни уйғотади, умуман, минтақамизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилиши  мумкинлиги бу холатларнинг  салбий оқибатлар, биринчи галда, аҳолининг заиф қатламларига салбий таъсир кўрсатиши хусусидаги  фикрлар мухокама  килинди. 

Маълумки, республикамиз аҳолисининг учдан бир қисми табиий гидрометеорологик офатлар (қурғоқчилик, сел, тошқинлар, қор кўчкилари, музлашлар, чанг бўронлари юз берадиган) ҳудудларда истиқомат қилади. Табиийки, бу ерларда ёғингарчиликлар кўпайса, аномал совуқ ёки аномал иссиқ ҳарорат кузатилса, вазият оғирлашиши мумкин.

Ўзбекистонда экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларига янги, экологик тоза технологияларни жорий этишга қаратилган узоқ муддатли Стратегиялар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Улар орасида 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, Ўзбекистон сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган концепцияси, 2019−2030 йиллар даврида Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси, 2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси асосида кенг  куламли  ишлар  худудларда  амалга  оширилиб  келинаетганлиги  мутахасисилар  томонидан эьтроф этилди.

 Шундай  экан бугунки  тадбирда  хам тақдимотлар, билдирилган  таклифлар оркали хам иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳақида жамоатчиликни хабардорлигини ошириш ва қарорлар қабул қилиш жараёнига жамоатчиликни жалб қилиш орқали иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мослашиш бўйича барқарор сиёсатни режалаштиришни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни  ишлаб  чикишдан  иборат  бўлди.

Тадбир жараёнида мавзу юзасидан  давра суҳбатига таклиф этилган мутахассислар томонидан “Сурхондарё вилоятида экологик вазиятни яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш” мавзусига доир  тадбир  иштирокчиларидан таклиф ва тавсия олинди.

Ж. Алиев,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси