Онангизни асранг азизлар

Меҳр тўла кўзларин асранг,
Нур ёғилган юзларин асранг,
Ширин забон сўзларин асранг,
Онангизни асранг азизлар!
Онангизни бошда кўтаринг,
Ўксик кўнглин олинг, кўтаринг,
Меҳрингизга ташна бўлмасин,
Онангизни асранг азизлар!
Болам-чақам дейсиз, вақт тополмайсиз,
Кеча кўрдим деб бугун бормайсиз,
Кеч бўлганда сиз аттанг қилгайсиз,
Онангизни асранг азизлар!
Бир лаҳзада ўтади кунлар,
Ойлар ўтар, йиллар ҳам ўтар,
Она меҳрин билинг, эй дўстлар,
Онангизни асранг азизлар!
Оқ дуосини олмасанг агар,
Ҳар йўлингда тўсиқлар бўлар,
Дўстинг кетар, душманинг кулар,
Онангизни асранг азизлар!
Тўйлар қилсанг, ўрни билинар,
Оҳ, тўрда йўқдир, жойи билинар,
Пойин ўпинг, кетса билинар,
Онангизни асранг азизлар!
Йўқотсангиз шунда билгайсиз,
Гўдак каби йиғлаб излайсиз,
Шунда аттанг, аттанг қилгайсиз,
Онангизни асранг азизлар!
Сўзларим ботмасин Сизга азизлар,
Юракдан ўтинчим Сизга азизлар,
Илтимос, илтимос Сизга азизлар,
Онангизни асранг, эй дўстлар.
Дуосини олинг, эй дўстлар!
                                 Дилафрўз Искандарова,
                                             Тўғон маҳалласи