Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, депутатлар, маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2019 йилнинг сентябрь ойидан буён Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Гаппаров Раҳматулло Бобохонович вазифасидан озод қилинди (Р. Гаппаров туман ҳокими этиб тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган).
Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимига Нормаматов Анвар Маматович номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.
Анвар Нормаматов 1981 йилда Ангор туманида туғилган. 2003 йилда ИИВ Академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос. Шу вақтга қадар Термиз шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.