Оммавий қабуллар аҳоли учун

Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида вилоят ҳокими Т.Боболов Қумқўрғон тумани аҳолиси билан оммавий қабул ўтказди. Қабулда туман ҳокими А. Нормаматов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тинглади ва имкон қадар ушбу муаммолар жойида ҳал этилиб, баъзилари назоратга олинди.
қарийб 8 соат давом этган бу галги қабулда 342 нафар фуқаро турли масалаларда вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Сайёр қабулда фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мурожаат қилишди. Хусусан, қабул давомида жами 342 нафар фуқаро томонидан 411 та масала юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 91 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 12 та ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилиб, 308 та муаммо ижроси муддат талаб этгани боис назоратга олинди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида вилоят ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Р. МЕНГЗИЯЕВА