Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат

Тумандаги 11-сонли АФЧЎИМИ жамоаси Қумқўрғон-Самарқанд йўналиши бўйича ҳам саёҳат, ҳам зиёрат мақсадида йўлга чиқишди. Дастлаб Исо Термизий зиёратгоҳидан бошланган саёҳат сайқали замин, балдайи махфуза дея улуғланган азим Самарқанд бўйлаб давом этди. Самарқандда ҳазрати Довуд зиёратгоҳи, Регистон майдони, Бибиxоним мадрасаси, Мирзо Улуғбек расадxонаси, Шоҳи зинда мақбараси, Xўжа Дониёр мақбараси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришди.