Эшқобил Шукур 60 ёшда!

Ўзбек адабиётининг таниқли вакили, шоир, носир Эшқобил Шукурнинг 60 йиллик юбилейи Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан кенг нишонланди. Тадбирда шоирнинг яқинлари, дўстлари ҳамда туманда фаолият олиб бораётган ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Туман ҳокими А. Нормаматов устозни қутлуқ ёши билан муборакбод этиб, эсдалик совғаларини топширди. Куй-қўшиқлар ҳамроҳлигида бир пиёла чой устида суҳбат қилинди.